Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"

Administrator
7 май 2025
Про лига 5-туридан ўрин олган "Жайхун" – "Олимпик Мобиуз" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

– Бугун биринчи таймда ҳар томонлама ютқаздик. Жуда ҳам қийналдик. Иккинчи таймда эса мен хоҳлаган ўйин чиқишни бошлади. Ундан кейин ҳам жуда кўп вазиятлар бўлди. Умумий олганда ўйиндан кўнглим тўлмади. Ҳар доим охиригача курашиш керак. Футбол бу кураш. Курашмаса, югурмаса ҳам ким уч очкони бермайди. 

– "Жайхун" жамоасининг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

– "Жайхун"ни ўрганганмиз, улар биз кутган ўйинни кўрсатишди. Агар вазиятлардан фойдаланганимизда тўлиқ қониқиш ҳосил қилган бўлардик.

– Ўйинда гол уришга нима ҳалақит қилди?

– "Жайхун"ни ўрганганимизда уларнинг нозик нуқтаси айнан стандардлар эди. Ўйиндаги вазиятларни махорат сабаб голга айлантира олмадик. Футболчиларимиз ўзини устида ишласа, бу каби вазиятларни голга айлантиришга эришамиз. "Жайхун" жамоавий ўйин кўрсатади, охиргача курашади. Умуман олганда рақиб жамоа менга ёқди.



AdministratorMuallif
Manba: championat.asia