Фалькао ва Перу футболчиси Тапия ўйин охирида келишиб олишганмиди? ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
12 окт 2017
Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Радамель Фалькао ва Перу ярим ҳимоячиси Ренато Тапия ЖЧ-2018 саралаши вақтида (1:1) параллель кечаётган ўйин натижасини муҳокама қилишди.

Фалькао дуранг иккала жамоани қониқтиришини айтганини тан олди. Якунда Коулмбия Жаҳон чемпионатига, Перу эса плей-оффга чиқди.

«Бошқа ўйинларда нима бўлаётганини билардик. Буни Перу футболчиларига айтишга уриндим», – дейди Фалькао.

«Сўнгги беш дақиқада колумбияликлар келиб бошқа ўйинлардаги натижаларни айтишди. Шу тариқа, мы иккала жамоани қониқтирувчи натижа билан тугатдик...

Мен Радамель билан гаплашдим. У менга дуранг бўлса иккаламиз чиқамиз деди. Аммо бу футбол. Ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз», – дейди Тапия.

Перу устози Рикардо Гарека эса ўйин келишилганлиги ҳақидаги миш мишларни рад қилди.

«Бизга ғалаба керак эди, уларга ҳам Яна қанақа келишув? Бу миш миш.

Шунчаки ўйин охирида бошқа натижалардан хабардор эдик ва шундай дедим: «Бироз тинчланинглар, таваккал қилиш шарт эмас», – дейди Гарека.




Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: telegraph.co.uk