

"Биз 'Барселона'га инсон ҳуқуқларини қадрлайдиган клуб энг ирқчи жамоалардан бирига қарши ўйнаш ниятида эканлиги ҳақидаги ғоядан ҳайратга тушган дунёдаги миллионлаб мухлисларининг ҳиссиётларига кўрсатган ҳурматлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз", — дейилган ассоциация баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг "Байтар" клуби раҳбарияти Каталония жамоасининг Қуддусда ўйнашни истамагани сабабли "Барселона" билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинганини маълум қилганди.



