

"Аждарлар" бугун ҳам рақиби дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқа олмади. Умумий ҳисобда 6та учрашувдан бери "Навбаҳор" "Насаф" билан ўйинларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолмоқда. 2020 йил Қаршида кечган баҳсда мезбонлар "лочинлар" дарвозасига 2та тўп киритган ва бу охиргиси бўлиб турибди (2:2). Ўзаро сўнгги 6та учрашувнинг 4тасида 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Маълумот учун, бу кўрсаткич фақат Суперлигага тегишли.
07.05.2023. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:0
02.08.2022. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1
03.03.2022. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0
29.08.2021. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1
19.03.2021. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0
26.09.2020. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0



