

Ташкилот бу иш учун 2 млн фунт сарфлайди.
Маълумотларга кўра, стадиондаги ҳозирги ёруғлик ускуналари 11 йил олдин ўрнатилган ва улар ФИФА, УЕФА ва Англия Премье-лигаси стандартларига жавоб бермайди. Аренадаги 400та чироқ LED прожекторларига алмаштирилади.

2020 йилдаги Европа чемпионати Европанинг 12та мамлакатида ўтиши режалаштирилмоқда. "Уэмбли" турнирнинг ярим финал ва финал ўйинларига мезбонлик қилади.



