

Евгений Гоголь ("Локомотив" клуби ҳимоячиси): "Барча мухлисларимизни, Ўзбекистон халқини янги йил байрами билан табриклайман. "Локомотив" клуби мухлислари ва клуб раҳбарларига ҳам алоҳида табрикларим. Келаётган йилда миллий чемпионат олдингиларига қараганда янаям қизиқроқ, кучлироқ ўтишини, жамоамиз ўз тарихида биринчи марта ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашишини истайман. 2014 йил Ўзбекистон кубоги ва чемпионатини ютишимизни орзу қиламан. Янги йилда барчанинг орзулари ушалсин!"



