"Эспаньол" жамоанинг энг яхши тўпурарини сотишга тайёр

Alisher
10 май 2022
"Эспаньол" ҳужумчи Рауль де Томасни ёзда сотишга тайёр.

Клуб 27 ёшли форвардни 75 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Айнан шунча маблағ ўйинчининг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган.

Де Томас асосий жамоада ўйин ўтказмаган бўлса ҳам, "Реал" тизимида бўлган. Ҳужумчи "Кастилья" сафида 60 дан ортиқ ўйинларда ҳаракат қлиган ва 2019 йилда "Бенфика"га ўтган.

Де Томас жорий мавсум "Эспаньол" таркибида Ла Лига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ҳужумчининг "Эспаньол" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherMuallif
Manba: Mundo Deportivo