

Франция аёллар терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 2-ўринда турибди. Championat.asia сайти маълумотига кўра, Франция футбол Федерацияси мазкур ўйиннинг барча харажатларини (Ўзбекистон делегациясининг Парижга учиб бориш ва қайтиши чипталари, Парижда яшаш, овқатланиш ва машғулот ўтказиш ваҳоказо) ўзи кўтарган.
Маълумот учун, катта делегациянинг Парижга бориб қайтиш чипталари нархи тахминан 30-35 минг АҚШ доллари бўлади.




