Эшитдик-да. Азамат Абдураимов «Андижон»дан кетибди

Narzulla Saydullayev
16 июн 2014
«Андижон» клуби бош мураббийи Азамат Абдураимов клубдан кетгани ҳақида эшиттик.
Маълумотларга кўра, мураббий «Бунёдкор»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ишдан кетган. Азамат Биродарович бу ҳақда жамоа футболчиларига маълум қилган. Эртага расман бу ҳақда хабар берилиши кутилмоқда. Мураббий «Бунёдкор» билан баҳсдан сўнг клуб билан Андижонга қайтмай Тошкентда қолгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Азамат Абдураимов матбуот анжуманида ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзганини, лекин ҳали раҳбарият якуний қарорни қабул қилмаганини маълум қилганди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia