"Эртами-кечми марказий ҳимоячи сотиб олиш керак бўлади"

Omonjon To`xtamirzayev
17 окт 2024
"Реал" келажак режаларини тузишда давом этади.

Бугунги кунда жамоа марказий ҳимоячилар Рюдигер ва Милитаога тўлиқ ишонч билдиради. Яқинда Давид Алаба ҳам сафга қайтиши кутилмоқда. Бироқ клуб ичида: "Эртами-кечми марказий ҳимоячи сотиб олиш керак бўлади" деган фикр айланиб юрибди.  

Раҳбарият ва клубнинг бошқа вакиллари зарур пайтда марказий ҳимояга тушиб ўйнайдиган Тчуаменининг ўзи етарли бўлмаслигини, Тони ва Эдерга рақобатчи керак бўлишини тушуниб туришибди. 


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Феликс Диас