Эрон. 23-тур. Мельзиддинов "Персеполис"га қарши ўйинда қизил карточка олди

Narzulla Saydullayev
12 мар 2015, 18:54
Эрон Про-лигасида 23-тур ўйинлари бошланди.
Руслан Мельзиддинов тўп тепаётган "Нафт Масжид Сулаймон" клуби ўз уйида "Персеполис" билан ўйнади. Бу баҳс 2:2 ҳисоби билан тугади. Мельзиддинов учрашувнинг 58-дақиқасида қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Клуб 20 очко билан 14-поғонада бормоқда. Ҳамюртимиз жамоаси кейинги баҳсни 12 март куни "Трактор Сози"га қарши ўтказади.

"Нафт Масжид Сулаймон" - "Персеполис" 2:2
Голлар:
К.Амраеи 44, Р.Кармоллашаеб 90+4 - О.Алишаҳ 25, А.Алипургара 38.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia