

Рафинья Оскарни кийим алмаштириш хонасида ҳам ҳақорат қилишда давом этди, шундан сўнг "Тинчлан, энди сен ўйнамайсан" дейишган ҳолда кейинги ўйинда асосий таркибда тушмаслигини тушунтиришди.
Ҳужумчи "Жирона" (4:2)га қарши Ла Лига 34-тури доирасидаги ўйинда асосий таркибда тушмади, аммо 69-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Барселона"нинг Рафиньяни сотмоқчи экани ҳақида хабарлар чиққанди.




