Элит ОЧЛ. Бугун Ўрунов ва Машарипов жамоалари майдонга тушади, Жалолиддин "Ал Ҳилол"га қарши

Tolibjon Qosimov
4 ноя 2024
Бугун Осиё яшил майдонларида Элит Чемпионлар лигасининг 4-тур беллашувларига старт берилади.

Ўзбекистонлик мухлислар учун қизиқарли жиҳати бугун икки ҳамюртимиз ўз ўйинларини ўтказишади.

Остон Ўрунов ҳамда "Персеполис" Дубайда Қатарнинг "Ал Гарафа" клубини қабул қилса, Жалолиддин Машарипов ва "Истиқлол" Саудия Арабистонида Осиё гранди "Ал Ҳилол" меҳмони бўлади.

Элит ОЧЛ

4-тур, 04.11.2024

19:00. "Ал Васл" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар)

"Забел стедиум", Дубай

21:00. "Ал Аҳли" (С.Арабистони) - "Ал Шорта" (Ироқ)

"Кинг Абдуллоҳ Спортс Сити", Жидда

21:00. "Персеполис" (Эрон) - "Ал Гарафа" (Қатар)

"Ал Мактум" стадиони, Дубай

23:00. "Ал Ҳилол" (С.Арабистони) - "Истиқлол" (Эрон)

"Кингдом Арена", Риёд

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бу турдаги ўйинини эртага, 5 ноябрь куни "Жар" стадионида Қатарнинг "Ал Райян" клубига қарши ўтказади.

Элит ОЧЛ турнир жадвали айни пайтда.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Championat.asia