

Қозонликлар учун асосий номзод "Енисей" ҳужумчиси Михаил Костюков бўлиб турибди. Трансфер миқдори 1 миллион евро атрофида баҳоланмоқда, деб хабар берди Спорт-Экспресс нашри. 27 ёшли форвард октябрь бошида жароҳат олган эди ва ўшандан бери майдонга тушмаяпти. Бу эса "Рубин" раҳбариятини ташвишга солмоқда.
Костюков трансфери амалга ошмаса, "Рубин" жамоаси Элдор Шомуродовни ижарага олишни кўзламоқда. Жорий мавсум Россия чемпионатида Костюков 8 ўйинда учта гол урди. Шомуродов ҳисобида 14та учрашувда 1та гол бор.



