Дуайт Йорк МЮнинг бўлажак афсонаси ким бўлишини айтди

Tolibjon Qosimov
1 мар 2018
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Дуайт Йорк ҳужумчи Маркус Рэшфорд ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

"Унинг ўйинларини кўриб хурсанд бўламан. Рэшфордда марказий ҳужумчи бўлиб ўйнаш учун туғма қобилияти бор. Ишонаман у бу билан тўхтаб қолмайди.

У яхши позиция танлай олади ва шу боисдан ҳам голлар уришни эплайди. Яқин йилларда Маркуснинг фаолияти бундан-да яхши бўлади.

Ёш бўлса-да, миллий терма жамоа таркибида ҳам тўп сурмоқда. Мақсадларига тезда эришмоқда. Бу кетишда у клубнинг афсонавий футболчиси бўла олади", - деди Йорк.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Goal.com