

"Ишонаманки, Мбаппе ҳозирда дунёдаги энг барқарор ҳужумчиси саналади. У ПСЖга Чемпионлар лигасида "Бавария" тўсиғидан ўтишида ёрдам бера олади", - деди Дрогба.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинида ПСЖ ўз майдонида "Бавария"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Жавоб ўйини 9 мартга ўтар кечаси 01:00 да бўлиб ўтади.
24 ёшли Мбаппе жорий мавсум барча турнирлар доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.



