

Бу ҳақда Франциянинг L'Equipe нашри хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, Саудия клуби бош мураббийи Серхио Консейсау қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилишини режа қилган. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
“Ал-Иттиҳод” раҳбарияти аллақачон франциялик мураббийга таклиф билан чиққан. Араблар франциялик мутахассисни дунёнинг энг кўп маош олувчи мраббийлардан бирига айлантиришни режа қилган. Дешамнинг ўзи ҳозирча жавоб беришга шошилмаяпти ва бор эътиборини жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга қаратганлигини маълум қилган.



