Дрогба: "Салаҳ менга: "Гол ура олмаяпман. Нима учунлигини билмайман", деб ёзган пайтлар бўлган"

Tolibjon Qosimov
13 дек 2017
"Челси"нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салаҳнинг ўйинидаги ўсиш ҳақида фикрини билдириб ўтди.

Бир пайтлар бу икки футболчи "Челси"да бирга ўйнаган.

"Салаҳ ҳақиқий етакчига айланди. Биз буни Миср терма жамоасида ва "Ливерпуль"да кўряпмиз.

У урган голларини қандай нишонлаётганига қараб айтишим мумкинки, у нима қилишни билади. У энди ақлдан озганларча югурмаяпти, шунчаки ўзини тутиши билан: "Ҳа, бу мен", демоқда.

Шундай вақтлар бўлганки, у менга: "Гол ура олмаяпман. Нима учунлигини билмайман", деб ёзган. Мен унга: "Бу шунчаки вақт саволи ва ўзинга ишон", деб айтганман.

Муҳаммад ўз дриблинги билан кутилмаган қарорлар қабул қилади, у янада кучлироқ бўлди ва голлар урмоқда.

Шундай вақтлар бўлганки, у менга: "Гол ура олмаяпман. Нима учунлигини билмайман", деб ёзган. Мен унга: "Бу шунчаки вақт саволи ва ўзинга ишон", деб айтганман.


Қачон сен ўзинга ишонсанг, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Энди эса сиз унинг қандай қилиб голлар ураётганини кузатишингиз мумкин", - деди Дрогба.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: bbc.com