Дрис Мертенс Эдинсон Каванига етиб олди

Мертенс кеча “Наполи” сафида “Женоа”га қарши баҳсда майдонга тушиб, жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Бу бельгиялик футболчи учун “Наполи” сафида барча мусобақаларда урган 104-голи бўлди. Натижада Мертенс Эдинсон Каванига етиб олди. Иккала футболчи клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 4-ўринни банд этиб турибди. Олдинда Марек Ҳамшик (121), Диего Марадона (115) ва Аттила Саллустро (108) бор.


Manba: Opta