

"Ўйин осон бўлмаслигини билгандик. Ким кўпроқ тўп билан ҳаракат қилса ўша жамоа ютишини билардик. Барча йигитлар ўз вазифасини аъло даражада бажаришди ва ғалаба қозондик. Ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса-да осон бўлмади.
Бизда Олимпиадага чиқиш учун жуда яхши имконият бор. Саудия Арабистони билан ўйинга яхши тайёрланиб тарих яратишга ҳаракат қиламиз", - деди Достон Ибрагимов.
Акрамжон Мамадалиев ёзиб олди




