Дортмунднинг “Боруссия” клуби Чжини сотиб олишга қарор қилди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби, “Сандерленд” билан ҳужумчи Донь-Вон Чжини сотиб олиш бўйича келишувга эришди, деб хабар беради Bild.

2014 йилнинг ёзида “Сандерленд” билан тузган шартномаси тугайдиган кореялик ўйинчи, қишда немис клубига ўтади. Трансфер нархи 5 миллион фунтни ташкил этиши мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз, ўтган мавсумда “Аугсбург” таркибида 17 та ўйин ўтказган Чжи, 5 та гол уришга эришган.


Манба: soccer.ru