

«Бугун рақиб ҳисобни тенглаштириши ҳам мумкин эди. Улар иккинчи бўлимда ҳужумчиларнинг ўрнига тезкор қанот вингерларини майдонга тушириб, ўйинни ўзгартириб юборишди. Шу сабабли биз ҳимояга «ўтириш»га мажбур бўлдик. Биз ҳисобни 3:0 га ўзгартиришимиз мумкин эди. Бироқ Лино ўз имкониятидан фойдалана олмади ва кейинчалик биз ўз дарвозамиздан гол олиб чиқдик.
Биз ўйиннинг 60-70 дақиқасини ажойиб ўтказдик. Кейин эса рақиб яхши ҳаракат қилишни бошладик. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади. Бизни меҳмонда жуда қийин учрашув кутиб турибди. Биз барчасига тайёр туришимиз керак», — деди Диего Симеоне.



