

Иккинчи бўлимда форвард бельгияликка бутса тишлари билан зарба берди, аммо баҳс ҳаками Майк Дин фақат жарима зарбаси билан чекланди.
Бироқ Англия футбол ассоциациясининг расмий вакили Дин бу вазиятни кўрганини ва Костага карточка бермаганини айтди. Рефери воқеани кўриб, "Челси" ҳужумчисини жазоламаганини ҳисобга олиниб, FA Костага қўшимча жазо қўлламаслигини маълум қилди.



