

81-дақиқада Луис Диас мерсисайдликлар сафидаги дебют голини урди.
Мазкур гол юзага келган вақтда “қизиллар” 34 та пасни амалга оширди. Бу мусобақанинг жорий мавсумидаги рекорд ҳисобланади. Шунингдек, мазкур кўрсаткич “Ливерпуль” учун 2006 йилдан бери (шундан бошлаб ҳисобланади) қайд этилган жамоавий энг яхши натижадир.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп шогирдлари чемпионат жадвалида 57 очко билан 2-ўринда бормоқда. Улар ҳисобида битта захира учрашуви ҳам бор.



