Диаснинг агенти Марианонинг "Реал"даги келажаги ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
4 апр 2023
"Реал" футболчиси Мариано Диаснинг агенти Давид Аранда мижозининг "қироллик клуби"даги келажаги ҳақида гапирди.

"Футболчига АПЛ, А Серия ва Бундеслигадан қизиқишлар бор. Мариано Европада қолиши керак. У ўзини бахтли ҳис қиладиган жамоада ўйнамоқчи. Бу уни "Реал"да бахтсиз дегани эмас, чунки унинг шартномаси якунланмоқда.

Ҳозир жамоа танлаш жараёнидамиз. Ҳозир ҳар 3 ойда футболчи учун жамоа таклиф билан чиқмоқда", - деди Аранда.

Ушбу мавсумда Диас ЛаЛигада умумий ҳисобда 51 дақиқа ўйнади. 29 ёшли футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси ушбу мавсум якунига етади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal