

Биз турнир жадвалида ёмон кетмаяпмиз. Чемпионлар лигасидаги ўз майдонингдаги учрашувларда ғалаба қозонишинг муҳим. "Спортинг" яхши жамоа. Асосий урғуни техникага қаратадиган жамоа. Улар асосан 4-3-3 схемасида ўйнашади. Гуруҳимизда ҳамма жамоа кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб бормоқда. "Спортинг"га қарши кечадиган ҳар иккала ўйин биз учун жуда муҳим.



