Депай Нидерландия терма жамоаси рекордини ўрнатди

Alisher
12 окт 2021
Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай Гибралтарга қарши ўйинда дубль қайд этди.

27 ёшли футболчи календар йили бўйича терма жамоаси таркибидаги 13 ва 14-голларини урди. Бу эса Нидерландия терма жамоасидаги яққол рекорд.

Депай бу борада календар йилида 12та гол урган Патрик Клюйвертдан ўтиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия ва Гибралтар ўртасидаги ўйин 6:0 ҳисобида якунланди.


AlisherMuallif
Manba: OptaJose