Денисов, Жирков ва Кокорин яқин вақт ичида "Динамо"га ўтади

"Анжи" футболчилари Игорь Денисов, Юрий Жирков ва Александр Кокорин ушбу трансфер ойнасида Москванинг "Динамо" жамоасига ўтади.
Soccer.ru нашрининг хабар беришича, "оқ-мовийлар" махачкалаликлар билан ўзаро келишувга эришиб улгуришган. 

Яқин вақт ичида келишув тўлиқ имзоланиши мумкин.

Manba: soccer.ru