Де Лигт фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин

Alisher
26 май 2022
"Челси" "Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигтга қизиқмоқда.

Лондонликлар ушбу ёзда Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсеннинг кетиши сабаб мудофаа чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Шу сабаб бош мураббий Томас Тухель ёш нидерландияликнинг номзодини кўриб чиқмоқда.

22 ёшли ўйинчи шартномасини узайтиришга яқин. 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланадиган музокаралар давом этмоқда.

Де Лигт жорий мавсум 41та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherMuallif
Manba: Calciomercato