Де Брюйне ва Витцель жароҳат сабаб Россияга қарши ўйинга йўл олишмади

Alisher
11 июн 2021
Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячилари Аксель Витцель ва Кевин де Брюйне Евро-2020 доирасида Россияга қарши ўйнашмайди.

Футболчилар ўйинга учиб кетишмади ва Бельгияда жароҳатларини тиклашни давом эттиришади.

Бельгиянинг Россия билан ўйини 12 июнда.

Шундан сўнг бельгияликлар Дания (17 июнь) ва Финляндия (21 июнь) термаларига қарши ўйинларда ҳаракат қилишади.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/BelRedDevils