Давид Алаба қаерга йўл олади?

Alisher
25 июл 2020
"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Хабарларга кўра, 28 ёшли австриялик футболчи учун янги даъвогар сифатида Миланнинг "Интер" клуби айтилмоқда.

Футболчига бош даъвогар "Манчестер Сити" ҳисобланади, аммо Алабанинг ўзи Испанияда, аниқроғи "Барселона" ёки "Реал"да ўйнамоқчи.

Давид жорий мавсум барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: transfermarketweb.com