Дания мухлислари Португалияга қарши ўйин вақтида "Месси! Месси!" дея ҳайқиришди

15 ноя 2026, 12:14
Дания терма жамоаси ишқибозлари Миллатлар Лигаси доирасидаги Португалияга қарши баҳс давомида Лионель Мессининг исмини айтиб қичқиришди.

Брага шаҳрида кечган учрашув меҳмонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу Криштиану Роналду миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг португалияликлар ўтказган илк ўйин бўлди.

Беллашув давомида даниялик мухлислар бир неча бор "Месси! Месси!" дея ҳайқиришди. Шунингдек, Дания терма жамоаси футболчилари тўпни бир-бирларига оширган паллаларда улар жойлашган трибунадан "оле" деган садолар ҳам янграб турди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: A Bola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›