

Ушбу рейтингда мусобақа мезбони Германия асосий фаворит сифатида кўрсатилган. Ушбу рўйхатда жамоаларнинг "даражалари" кўрсатилган. Ушбу "даража" терма жамоадаги футболчиларнинг охирги мавсумдаги ўйин вақти ва уларнинг ўйинидаги даражадан келиб чиқиб тузилган.
CIES талқинига кўра, Евро-2024нинг асосий фаворитлари:
1. Германия (даража – 82,9).
2. Испания (82,4).
3. Франция (82,2).
4. Англия (81,1).
5. Португалия (80,4).
6. Нидерландия (79,2).
7. Италия (78,8).
8. Бельгия (78,2).
9. Хорватия (74,6).
10. Дания (74,2).
Охирги 3 ўринни Венгрия (65,6), Албания (65) ва Грузия (63,6) банд этишган.




