

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, лондонликлар трансферни имкони борича тезроқ расмийлаштиришмоқчи.
Бельгиялик шахсий шартнома бўйича "кўклар" билан келишувга эришди. Футболчи "Челси"га ўтишга тайёр.
28 ёшли Лукаку ўтган мавсум "Интер" сафида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол ва 10та ассист қайд этди.



