"Челси" хавбеки "Арсенал"га ўтишга яқин

Alisher
28 июл 2020
"Челси" вингери Виллиан трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

31 ёшли бразилиялик футболчининг янги иш жойи Лондоннинг "Арсенал" клуби бўлиши кутилмоқда.

Виллианнинг "аристократлар" билан тузган шартномаси шу ёзда якунига етади ва раҳбарият унинг янги шартнома борасидаги талабларини бажара олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Виллиан 2013 йилдан бери "Челси"да тўп тепади. Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 9та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: The Guardian