

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клублар икки йиллик ижара борасида келишувга эришишди. Ушбу ҳафтада трансфер олдидан тиббий кўрик ўтказилади.
26 ёшли французнинг Милан клубига ўтиши олдидан лондонликлар ўйинчи билан шартномани 2024 йилга қадар узайтиришди. Бакайоко 2018/19 йилги мавсум ҳам "Милан"да ижарада ўйнаган.
Футболчи 2020/21 йилги мавсумни "Наполи"да ўтказди. У 44та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



