

Футболчи ижара асосида "Фиорентина"да тўп сураётганди. Унинг шартномасида 1 миллион евро эвазига шартномани чўзиш банди бўла туриб, мисрлик футболчи жамоа сафида қолишни истамади ва "Рома"га кўчиб ўтди.
Флоренцияликлар бу борада ФИФАга мурожаат билан чиққанлар. Агар ФИФА ушбу мурожаатни қабул қиладиган бўлса Салаҳ эмас, "Челси" компенсация сифатида 1 миллион евро тўлаб беради. Чунки, футболчи Хуан Куадрадо трансферининг бир қисми бўлганди.



