"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум

Sherzod Nurmatov
2 янв 2026
1 январь куни "Челси" расман жамоа бош мураббийи Энцо Мареска билан хайрлашди.

Энди "Стэмфорд Бриж"да унинг ўрнига янги мураббий топиш жараёни бошланди ва бу борада муайян тамойиллар белгилаб олинган.

"The Telegraph"нинг хабар беришича, "Челси" Юрген Клопп ёки Зинедин Зидан каби катта номлар ортидан қувиш ниятида эмас. Бу мутахассислар АПЛда ишлаши мумкинлиги ҳақида биринчи йирик истеъфодан кейин тез-тез тилга олинмоқда.

Шу билан бирга, "нафақахўрлар" Мареска ўрнига мавсум охиригача вақтинчалик ечим эмас, балки тўлиқ ва узоқ муддатли алмаштиришни изламоқда. "Страсбур" бош мураббийи Лиам Росеньор "Челси"га келиши мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида қаралмоқда, аммо клуб шорт-листида исмлари ошкор этилмаган яна бир неча мутахассислар ҳам бор.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: The Telegraph