"Челси" раҳбарияти клубга "Монако" собиқ техник директорини таклиф қилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2017
"Челси" "Монако" собиқ техник директори, ҳозирда "Лилль"да ишлаётган Луис Кампосга таклиф билдиришга тайёр.

Майкл Эменало кўклар сафида техник директорлик вазифасидан кетганидан сўнг, ушбу жой бўшаб қолди.

Олдинроқ Кампос монегасклар таркибига Килиан Мбаппе, Тома Лемар, Фабиньо, Антони Марсьяль, Бернарду Силва каби футболчиларни жалб қилган эди. Кампос "Челси" учун асосий вариантлардан бири бўлиб турибди.

Олдинроқ, ОАВда Эменалонинг ўрнини Фрэнк Лэмпард ёки Жанфранко Золалар эгаллаши мумкин эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Times