"Челси" "Ницца" собиқ ҳимоячиси Сарр билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
24 авг 2020
"Ницца" собиқ марказий ҳимоячиси Маланг Сарр "Челси" билан музокаралар олиб бормоқда.

Лондонликлар Франция ёшлар терма жамоасининг 21 ёшли ўйинчиси билан шартнома имзолашмоқчи ва уни бир йилга ижарага бермоқчи.

Таъкидлаш керакки, Сарр айни дамда эркин агент мақомида.

Футболчи жорий мавсум Euro U-21'да 2та, "Ницца" сафида Франция Кубогида 1та ўйинда майдонга тушди.


AlisherMuallif
Manba: skysports.com