"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди

Alisher Ostonov
7 дек 2025
"Челси" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Энсо Марескуни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда ва унинг қўл остидаги жамоанинг ривожланишидан мамнун.

Манбаларнинг маълум қилишича, клубдагилар жамоанинг сўнгги вақтлардаги муваффақиятсиз натижаларидан хавотирга тушишмаяпти. Бир кун аввал "Челси" АПЛнинг сўнгги уч турида ғалаба қозона олмаётган "Борнмут" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва пешқадам "Арсенал"дан 8 очко ортда қолган ҳолда тўртинчи ўринда бормоқда.

Қолаверса, клуб ҳозирда бош мураббий билан шартномани узайтириш ҳақида ўйламоқда. Амалдаги битим 2029 йилгача мўлжалланган.


Alisher OstonovMuallif
Manba: TEAMtalk