"Челси" А Сериядаги дарвозабон бўйича ишни бошлади

Alisher Ostonov
3 июн 2025
"Челси" "Милан"дан Майк Меньянни сотиб олмоқчи.

Инсайдер Фабрицио Романо "Челси" дарвозабон трансфери бўйича "Милан"га мурожаат қилганини маълум қилди.

Франциялик посбон ҳамон "россонерилар" билан шартномани узайтирмади ва Лондон вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Шу билан бирга, қарор "Милан"га боғлиқ бўлади.

Меньянинг "Милан" билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 29 ёшли дарвозабон ўтган мавсум А Серияда 37 та ўйинда майдонга тушди, шундан 13 тасида "қуруқ" ўйин ўтказди.



Alisher OstonovMuallif
Manba: x.com/FabrizioRomano