"Челси" 18 ёшли "Васко да Гама" ярим ҳимоячисини таркибга қўшиб олишга яқин

Sherzod Nurmatov
22 дек 2022
Лондон клуби Андрей Сантуш билан келишиб олди.

"Челси" 18 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

"Васко да Гама" футболчиси Андрей Сантуш тез орада Лондон клубига ўтади, деди Фабрицио Романо. Шахсий шартнома шартлари аллақачон келишиб бўлинган, битим якуний босқичда.

Сантуш 2022 йилда Бразилия B Сериясида 33 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди, 9 та сариқ ва 1 та қизил карточка олди. У Бразилия U-20 терма жамоаси таркибида 4 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: twitter.com/FabrizioRomano