Бюрки фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Alisher
4 янв 2022
"Сент-Этьен" Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси дарвозабони Роман Бюркига қизиқиш билдирмоқда.

Роман ҳозирда дортмундликларнинг учинчи рақамли дарвозабони ҳисобланади.

31 ёшли швейцарияликнинг шартномаси 18 ойдан сўнг якунига етади, шу сабаб немис клуби маоши 5 миллион евро атрофида бўлган ўйинчини сотмоқчи.

Бюркининг хизматларига "Атлетико", "Базель" ва "Карабах" клублари қизиқмоқда.


AlisherMuallif
Manba: Sky Germany