"Бухоро" бугун аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин

Sherzod Nurmatov
13 май 2023
"Пахтакор" бугун Суперлиганинг 10-турида ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.

Жамоалар шу кунгача Тошкентда ўзаро 29 маротаба тўқнаш келишган. Мутлақ устунлик майдон эгалари томонида – 26 ғалаба. 

"Бухоро" ўз тарихида фақат бир маротаба "Пахтакор"дан меҳмонда уч очко олган, у ҳам бўлса 1996 йилги мавсумда рўй берган. 

XXI асрда "Бухоро" бу ишнинг ҳали уддасидан чиққани йўқ. 2016 йилдан бери "шерлар" ўз майдонида фақат ғалаба қозониб келяпти. 

"Бухоро" Бакаев билан бугун қандай натижа кўрсатади?


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia