Бускетс МЮга қарши илк ўйинни ўтказиб юборади

Оқил Абдубарноев
13 фев 2023
Сержи Бускетс Европа лигаси плей-офф босқичининг илк ўйинини ўтказиб юборади.

"Барселона" сардори Ла Лиганинг 20-тури доирасида "Севилья"га қарши ўйинда (3:0) тўпиғидан жароҳат олди ва 8-дақиқада алмаштирилди. Ярим ҳимоячи “Манчестер Юнайтед”га қарши Европа Лигаси плей-офф босқичининг дастлабки ўйинида иштирок эта олмайди. Мазкур баҳс 16 февраль куни бўлиб ўтади.

Бироқ ярим ҳимоячи 23 февраль куни бўлиб ўтадиган жавоб ўйинигача тикланиши мумкин. "Барселона" Сержини формага қайтариш учун 19 февраль куни "Кадис"га қарши бир неча дақиқа ўйнашига рухсат беришни режалаштирмоқда.

34 ёшли футболчи жорий мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда 27 ўйин ўтказди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Cadena SER