Бускетс маоши камайсада, "Барса" билан шартномани узайтиришга тайёр

Aziz Tukhtamuradov
3 фев 2023
Ярим ҳимоячи Серхио Бускетс келаси мавсумда ҳам "Барселона"да қолишга тайёр.

Маълум бўлишича, у маоши камайсада, "Барселона" билан қисқа муддатли шартнома имзолашга тайёр. 

У айни пайтда раҳбариятдан таклиф кутмоқда. Шундан кейин у келажаги борасида қарор қабул қилади. 

Аввалроқ унга МЛС ва Саудия Арабистонидан таклиф борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Футболчининг клуб билан шартномаси шу йил ёзда ўз якунига етади. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Marca