Бурунди давлати илк марта Африка Миллатлар Кубогига чиқди

Aslanov Jasurbek
24 мар 2019, 00:28
Бурунди терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба Африка Миллатлар Кубогининг финал босқичига йўл олди.

Мусобақа саралаш баҳсларининг “C” гуруҳидан ўрин олган сўнгги тур учрашувида Бурунди термаси Пьер-Эмерик Обамеянг бошчилигидаги Габон терма жамоаси билан дуранг (1:1) ўйнаб, гуруҳда иккинчи поғонани эгаллади. Яна бир йўлланма эса гуруҳ пешқадами Малига насиб этди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia