“Бунёдкор” – “Лаҳвия”. Ўйинолди матбуот анжуманига таклиф этамиз

Narzulla Saydullayev
14 мар 2015
Хабарингиз бор, 17 март куни “Бунёдкор” ўз майдонида Қатар чемпиони “Лаҳвия” жамоасини қабул қилади.
16 март куни ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва биттадан етакчи футболчи ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этишиб, ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришади. Даставвал, соат 17:40да “Лаҳвия” вакиллари журналистлар билан мулоқотга киришишса, соат 18:20да “қалдирғочлар” матбуот анжуманида иштирок этишади.

Соат 17:00да “Бунёдкор”нинг расмий машғулоти бошланса, 18:00дан эътиборан Михаил Лаудруп бошчилигидаги “Лаҳвия” футболчилари бир соатдан “Бунёдкор” стадионида шуғулланишади. Ҳар иккала расмий машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcbunyodkor.com