“Бунёдкор” ФК Улуғбек Ашуровни табриклайди!

Narzulla Saydullayev
22 авг 2017
Бугун “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари, “Бунёдкор” ФК президенти Улуғбек Ашуровнинг туғилган куни.

Шу муносабат билан “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг барча ишчи-ходимлари Улуғбек Муродиллаевични таваллуд айёми билан муборакбод этади.

У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш соҳасидаги фидокорона ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

“Бунёдкор”нинг ажойиб анъаналарини давом эттириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самара беради ва бу ўзбек футболи обрўсини халқаро ареналарда янада юқори кўтаришга ҳисса қўшади деб ишонамиз. Ишонамизки, Улуғбек Муродиллаевич қўл остида “Бунёдкор” футбол клуби ёрқин ғалабалар орқали янгидан-янги марраларни забт этади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com